Энди тўйларда 250 нафардан ортиқ, ош маросимларида 300 нафардан зиёд меҳмон таклиф этилмайди
14.09.2019 - 17:05Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мажлисда “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилгани таъкидланган.
Низомга кўра, энди тўйларда 250 нафардан ортиқ, ош маросимларида 300 нафардан зиёд меҳмон таклиф этилмайди. Тўй маросимларини 23:00 гача ўтказиш мумкин. Аммо тўй кортежи 3 та машинадан ортиқ бўлмаслиги керак.