Сайлов ҳақида нималарни биласиз?
04.10.2019 - 14:10Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.
Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.