Маҳаллаларда хонаки товуқ етиштириш ривожланади
12.05.2021 - 19:09Айни пайтда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус пандемияси кезиб юрибди. Шу сабаб, кам таъминланган, эҳтиёжман оилалар даромадини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бугун “Темир дафтар”да турган фуқароларнинг моддий таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир сектордан иккита оила танлаб олиниб, уларга биринчи этапда 500 та жўжа чиқарувчи инкубаторлар топширилди. Автоматик тарзда ишловчи ушбу инкубаторлар туман ҳокимлиги ва маҳалла хайрия жамоат фонди Самарқанд туман бўлими томонидан тарқатилди.