Янгиликлар

Фронт орти фахрийлари эътибор ва эъзозда

9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Ушбу кун янгича мазмун-моҳият касб этиб, миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ушбу сана том маънода халқ хотираси ва инсонни қадрлаш кунига айланган. Чунки бугун орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилганлар бор.

ҲУРМАТЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР!

 

Жорий йилнинг 06 май куни соат 10:00 да Самарқанд туман ҳокимлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Унда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишни тарғиб этиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, патранаж хизматини самарали ташкил этиш тўғрисида маълумот берилади.

Матбуот анжумани "Гулобод тонги" газетаси таҳририятида ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун:  +99888 223-09-06

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Самарқанд туманида бугун яна битта мактаб онлайн таълимга ўтди

Самарқанд туманидаги 29-умумтаълим мактабининг ўқитувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли 14 кунга ўқув жараёни масофавий таълим шаклига ўтди.

Бугунги кунга қадар тумандаги 10 та умумтаълим мактабида ўқитувчилари орасида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган эди ва бу мактабларда ҳам ўқиш онлайн тартибда олиб борилаётганди.

Туман СЭО ва ЖС бўлими ахборот хизмати

Эзгуликнинг чеки йўқ

Туман ҳокими ташаббуси билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида туманимизда истиқомат қилувчи фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан табриклаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш каби эзгу ишлар олиб борилмоқда.

Даштиободни ободонлаштириш ишларига киришилди

Хабар берганимиздек, бугун вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими Даштиобод маҳалласидаги муаммоларни жойида бартараф этиш учун маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.

Даштисўхтада йўл муаммоси бартараф этилди

Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласи ҳудудидаги айрим йўллар йиллар давомида таъмирланмаганлиги натижасида абгор ҳолга келиб қолганди. Ёғингарчилик кунларида лойда юриб бўлмасди. Ёзда эса техникалар ҳаракатидан ҳаммаёқ чанг тўзонга тўларди. Одамлар ўйдим-чуқур кўчалардан юравериб, безор бўлишганди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM