Янгиликлар

Президент солиқ-бюджет сиёсати, 2020 йилги бюджет муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди

Марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечилиши, бюджет ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати кучайтирилиши айтилди. Молия-бюджет интизоми энг устувор вазифа бўлиши кераклиги таъкидланди. 
Ҳокимликларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида ҳудудий молия органларини маҳаллий давлат органлари тузилмасига ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

president.uz

Обод кўчасига 500 метр асфальт ётқизилди

Тумандаги Андижони маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳир Бурхонов ва шу маҳаллада истиқомат қиладиган фуқаролар ички кўчаларнинг таъмирталаб эканлиги, ёмғирли кунларда болаларнинг мактабга бориши учун қийинчилик туғдираётгани хусусида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.
Мазкур ҳолат туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан жойига бориб ўрганилди. Аниқланган муаммони бартараф этиш учун Андижони маҳалласининг Обод кўчасида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Айни кунда маҳалланинг 500 метр кўчаларига асфальт ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳукумат қарори билан (896-сон, 30.10.2019 й.) Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Эслатиб ўтамиз, етакчи чет эл банклари ва халқаро молиявий ташкилотлар билан, шу жумладан, замонавий ва хорижий тажрибада кенг қўлланадиган ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини жорий қилиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали ҳамкорлик муносабатларини фаол ривожлантириш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ҳуқуқий ахборот

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин

табиий офат юз берган жойга бориш;
шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади. Ҳуқуқий ахборот

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

president.uz

Самарқанд тумани ҳокими тумандаги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиниши билан танишди

Кейинги йилларда Республикамизда ишлаб чифқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам бу борадаги ишлар жадал олиб борилаётир.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM