Янгиликлар

Самарқанд туманида “Modern” умумий овқатланиш шохобчаси фаолиятини бошлади

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 22 апрель куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга сабзавот кўчатлари етказиб берилди

Мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни босқичма-босқич тугатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кўзланган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бадал маҳалласидаги ёш тадбиркор асаларичилик фаолиятини бошлади

Ушбу маҳаллада яшовчи Олмос Садриев Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд тумани “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази”нинг “Ёшлар 1+1” дастури доирасидаги 48 соатлик ўқув курсларини тугатди.

Олган билимларини амалиётган қўллаш учун туман “Агробанк” тижорат банки томонидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига асаларичилик фаолиятини йўлга қўйди.

Айни вақтда

 

Самарқанд туманидаги “Рустам” маҳалласида ҳар бир секторда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида футбол ҳамда шахмат мусобақаси ўтказилмоқда.

Бизни кузатинг, туман ҳокимлиги ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақа ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Замонамиз қаҳрамони муносиб тақдирланди

Афғон уруши Иккинчи жахон урушидан сўнг тарихда энг кўп йўқотишлар билан из қолдирган йирик фожиа бўлиб қолди. Айнан шу уруш кўплаб ўзбек ўғлонларининг умрига зомин бўлган дейишмиз мумкин.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM