Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи Самарқанд туманидаги ўзи таълим-тарбия олган мактабга борди

Самарқанд туманидаги 31-мактабда илк саводини чиқариб, ўз шарафли касбининг фидойилари бўлган ўқитувчи ва мураббийлардан таълим-тарбия олган собиқ ўқувчилар бугун турли давлат органлари ва муассаса-ташкилотларда фаолият олиб бормоқда. Улар орасидан раҳбар ходимлар ҳам кўплаб етишиб чиққан.

Энди 130 нафар ёшлар ўз ҳунарига эга бўлишади

Чунки Самарқанд тумани ҳокимлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган 130 нафар ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, ўз-ўзини банд қилиши учун асбоб-ускуналар тарқатилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди 

 Ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди. 

 Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади:

Самарқанд туманининг энг кучли футбол жамоаси маълум бўлди

Хабар берганимиздек, айни кунларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол туридан беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Дастлаб сессия котиби тасдиқланиб, кун тартибидаги масалалар муҳокамасига киришилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM