Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Самарқанд тумани 4-сектор штаби аъзолари Рамазон ойи арафасида ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, кунлик эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди.

Маънавиятини юксалтириш борасида Баркамол авлод болалар  мактабларининг ўрни бўлакча

Самарқанд туман "Баркамол авлод" болалар мактаби "Ёшлар олами" газетасида мактаб директори З.Холмирзаеванинг ўқувчи-ёшларни мактабдан ташқари тўгаракларга жалб этиш борасида фикр-мулоҳазалари акс этган мақола чоп этилди.  Унда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш борасида Баркамол авлод болалар  мактабларининг ўрни бўлакча эканлиги айтиб ўтилган.

Ободлик кўнгилдан бошланади

Самарқанд туманидаги барча маҳаллаларда кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Ҳашар давомида дарахтларга шакл берилиб, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Бу ишларга махсус техникалар ҳам жалб этилган бўлиб, улар  ишчиларнинг оғирини енгил қилмоқда.

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

 

Ғалла парвариши учун 1 ой муддат фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Гулистон агротехсервис агрофирмаси ҳудудида 49 та фермер хўжалиги бор. Мазкур фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун 227,8 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Хўш, бугунги кунда ушбу фермер хўжаликларида ғалла парвариши учун агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилдими?

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM