Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?
28.10.2019 - 10:28-ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
-уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
-ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
-талабалар ва педагогларнинг болалари;
-етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
-бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
-акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.
Ҳуқуқий ахборот хабарига кўра, мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.