Ҳоким ташаббуси билан Равонак маҳалласида 320 метр асфальт ётқизилди
26.10.2019 - 13:28Туман ҳокими Н. Мавлонов Равонак маҳалласида бўлиб, у ердаги ҳолат билан танишди. Ўрганишлар жараёнида қатор муаммолар борлиги аниқланди.
- Ҳар бир маҳаллада аҳолини қийнаётган муаммолар бор, - деди ҳоким. - Уни аниқлаш, ечимини топиш бизнинг асосий вазифамиз. Шундай экан мавжуд камчиликларни бартараф этишга масъулият билан ёндашмоқ лозим.
Эртаси куни маҳалланинг 320 метр ички кўчаларига Самарканд туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан асфальт қопламаси тўлиқ ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.