Янгиликлар

Ҳеч қачон уруш бўлмасин!

Хабар берганимиздек бугун “9-май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан туман ҳокими ва мутасадди ташкилот вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олди.

“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди

Бугун Самарқанд туманида “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кенг кўламли тадбир бошланди. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман мудофаа бўлими ва бир қатор мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари, кекса нуронийлар ва жажжи болажонлар томонидан хотира майдонида мотамсаро она хайкали пойига гул қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган уруш қатнашчилари ёд этилди. Ватан озодлиги йўлида ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Бош прокурор ўринбосари ягона туризм қишлоғидаги ўзгаришлар билан танишди

Юртимиздаги ягона туризм қишлоғи - Конигил маҳалласида бугун 761 та хонадонда 3800 нафардан ортиқ фуқаро истиқомад қилади. Айни кунларда ушбу маҳаллада “Обод маҳалла” дастури асосида бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қизғин паллада давом эттирилмоқда.

Самарқанд туманидаги ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаби” фаолияти йўлга қўйилган

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида жами 93 минг 132 нафар 18 ёшгача бўлган болаларнинг 39 минг 519 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. 7 нафар ногирон болаларни реабилитация қилиш бўйича вилоят реабилитация ва чоғломлаштириш марказига имтиёзли йўлланма берилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM