РАРСМИЙ МУНОСАБАТ
23.04.2020 - 18:46Кеча ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд туманида яшовчи фуқаро томонидан
"Ёрдам беринглар, ховлимизни бузишяпти. Пулимизни ҳам бермасдан бузишяпти..." номли видеолавҳа тарқалган эди.
Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ва унга туташ ҳудудда қурилиши режалаштирилган туристик марказ лойиҳаси билан танишиб, бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, вилоят аҳолиси учун қулай шарт-шароитга эга дам олиш маскани яратиш бўйича топшириқлар берган эди.